$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

“Кўчада антисанитар ҳолатда сотилаётган музқаймоқда бактерия бўлиши мумкин” – Санепидқўмита

14:30 / 30.07.2024

Кўчада антисанитар ҳолатда сотилаётган музқаймоқда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин.

Бугунги кунда музқаймоқ асосан сут маҳсулотидан тайёрланиши сабабли тез ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Шу сабабли доим совуқ ҳароратда сақлаш талаб этилади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки жараён давомида музқаймоқнинг таркиби ўзгариб, бактерияларни ўзига жалб қилиш хусусияти ортади.

Афсуски, бугун кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Табиийки, музқаймоқ солинган идишлар музлаткич имкониятига эга эмас. Шу сабабли ичидаги маҳсулотни етарли даражада салқин ва сифатли сақлаб беролмаслиги ҳам бор гап.

Бугунги кунда йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлар кўпайди. Охирги пайтларда ана шу маҳсулотлардан истеъмолчиларнинг заҳарланиш ҳолатлари юзага келмоқда. Кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқ солинган аксарият идишлар бугунги кунда санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Бундай пластик идишларни эса кимёвий усулда зарарсизлантириш имконияти ҳам мавжуд эмас.

 

Заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирларини олиб борилмоқда. Маҳсулотлардан назорат таҳлили олганимизда кўчада сотилаётган музқаймоқ таркибида сталифилококк бактерияси аниқланди. Қайд этиш жоизки, кўп ҳолларда стафилококк иккиламчи инфекцияларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Патоген стафилококк тушган сут ва сут маҳсулотлари: торт, музқаймоқ ва бошқа озиқ-овқатларни истеъмол қилганда киши заҳарланиши мумкин.

Йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқларнинг қачон ва қаерда, қандай шароитда ишлаб чиқарилгани, таркиби, сақлаш муддати ҳамда шароити тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, бу маҳсулотни сотаётган сотувчилар махсус кийим-бош билан таъминланмаган ва уларнинг тиббий кўрикдан ўтгани тўғрисида махсус юритиладиган дафтари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, савдо шохобчалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари зарур.

Музқаймоқ асаб ва ошқозон-ичак фаолиятининг бир маромда кечишида фойдали, аммо бу маҳсулотни тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш жуда зарурий омилдир. Аввало сут маҳсулотининг қаердан олиб келинган, ветеринария экспертизасидан ўтиб, маълумотномага эга бўлганми, шунингдек, эпидемиологик вазияти яхши сигирлардан олинганми, шуларга диққат қаратиш даркор.

Музқаймоқни тайёрлаганда, албатта, зарур технологик жараёнларга амал қилиш, шахсий гигиена қоидаларини қатъий бажариш керак. Агар ишчи-ходимлар юқори нафас касалликлари — тонзиллит, гайморит, стоматит билан касалланган бўлса, бу ишчиларни вақтинчалик ишдан озод қилиб, даволангандан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, қўлида тери-касалликлари ва панаритсия бўлса, бундай ходимларни ҳам ишдан белгиланган тартибда четлаштириш зарур. Шу боис ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаганда ходимлар санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари талаб этилади. Хусусан, тозаликни сақлаш бўйича ишчилар орасида тез-тез профилактика тадбирларини ўтказиб туриш зарур. Тозалик ошқозон-ичак касалликларининг олдини олишда энг самарали ва қулай усулдир.



														
														Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026

														
														Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026

														
														Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026

														
														Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026

														
														Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026

														
														Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026

														
														Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026

														
														Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026

														
														Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!