Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии деб номланди. Бу ҳақда “Агенcиа Андина” хабар берди.
Янги тур ялпиздошлар оиласига мансуб бўлиб, унинг оч кўк ва оқ гуллари Аргентина терма жамоаси либослари рангларига ўхшашлиги сабабли шундай номланган. Мазкур оилага мансуб айрим ўсимликлар антиоксидант, яллиғланишга қарши ва антисептик хусусиятлари билан танилган.
Лионел Месси 2023-йилдан буён АҚШнинг “Интер Маями” клубида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида Испаниянинг “Барселона” ва Франсиянинг “Пари Сен-Жермен” клубларида ҳам ўйнаган.
Месси 2022-йилда Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, 2008-йилги Олимпия ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган ва Америка Кубогида икки марта ғолиб чиққан. Шунингдек, у саккиз марта “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!