2022 йилги Жаҳон чемпионатига ташриф буюрувчилар иш шароитидан шикоят қилишди.
Ҳиндистонлик 212 кассир (205 эркак ва 7 аёл) мусобақанинг очилиш маросими олдидан 6 соат давомида овқат ва сувсиз қолди, деб хабар беради Daily Mail.
Ходимларга кўра, улар турар жойдан эрталаб соат 9 да олиб кетилган ва соат 10:00 да «Ал-Байт» стадионига туширилган, бироқ соат 16:00 гача аренага киритилмаган. Кассирларга менежер келишини кутиш кераклиги айтилган, аммо сув ва егулик берилмаган.
Худди шундай ҳодиса 20 филиппинлик сотувчи билан ҳам юз берган, улар стадион ташқарисида уч соат давомида овқат ва сувсиз қолиб кетишган.
Барча ходимлар Qatar Star Services билан кунлик иш учун бир ойлик шартнома имзолаган бўлиб, Унга кўра, улар бепул турар жой ва кунига бир маҳал овқат билан таъминланиши керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!