Ўзбекистонда автомобиль одометри кўрсаткичини ўзгартириб ёки қурилмани алмаштириб, бу ҳақда харидорга маълум қилмаган сотувчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақдаги қонун бугун, 19 май куни маъқулланди.
Маълум қилинишича, бундай ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги томонидан текширилиб, кейинчалик судда кўриб чиқилади. Асосий далил сифатида эса экспертиза хулосаси олинади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 178-2-модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, автомобильнинг юрган масофаси ўзгартирилгани ёки одометри алмаштирилгани ҳақида харидорга маълумот бермаган шахслар жавобгарликка тортилади.
Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвоновнинг айтишича, суд учун асосий далил — одометр кўрсаткичлари ўзгартирилгани ёки қурилма алмаштирилгани ҳақида харидорга хабар берилмаганини тасдиқловчи экспертиза хулосаси бўлади. Бундай ҳолатлар, асосан, харидорнинг мурожаати асосида аниқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!