$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган Адлия ва ФВБ бошлиқларига 1 йил 6 ой муддатида уй қамоқ жазоси берилди

14:51 / 01.04.2023

Ўзбекистон вилоятларининг биридаги оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани айтилмоқда. Бу ҳақда зўравонликка қарши курашувчи “Nemolchi.uz” лойиҳаси маълум қилди.

“Gazeta.uz”нинг ёзишича, гап Хоразм вилоятида жойлашган Меҳрибонлик уйи ҳақида кетмоқда. Унинг мудираси ва икки идора бошлиқларига нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиққан суд мажлиси 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.

Лойиҳа маълумотларига кўра, Меҳрибонлик уйи мудираси ғамхўрлиги остида бўлган уч қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил майдан 2022 йил февралга қадар) “моддий манфаат учун уларни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган”.

“Масалан, 2021 йилнинг майида мудира ҳали 16 ёшга тўлмаган Р.ни танишларидан бири билан ётишга мажбурлаган. Қиз буни истамасдан, қаршилик кўрсатган, шунда мудира ошхонадан ўқловни олиб келиб, қизнинг вояга етмаган укасини бошқалар кўз-ўнгида калтаклай бошлаган. Қизнинг иродасини синдирган аёл кейинчалик уни ўзи буюрган барча эркаклар билан ётишга мажбурлаган”, – деб ёзади “Nemolchu.uz”.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи мудиранинг муаммоларини ҳал қилишда ўз ваколатларини ишга солишга ваъда бериб, 2021 йил апрель ойида унга хайрия сифатида принтер совға қилган (қурилма вилоят адлия бошқармаси балансида бўлган, ишлатилган, кейинчалик яроқсиз ҳолга келган).

“Бундай “хайрия”дан бир неча ҳафта ўтгач, эркак меҳрибонлик уйи раҳбаридан унга жинсий эҳтиёжларини қондириш учун қиз беришни талаб қилди. Шунда мудира 17 ёшли етим қиз Р.ни танлади ва уни оч қолдириб, бошқа болалардан ажратиб, ташқарига чиқишини тақиқлаб қўйди, кейин вилоят адлия бошқармаси бошлиғи унга 250 минг сўмлик спорт оёқ кийими олиб бергани учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбур эканини айтди. Эркак қиз билан қабиҳ ишлари учун адлия бошқармаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ходимларига хизмат уйи сифатида ажратилган хонадондан фойдаланган”, – дейилади лойиҳа материалида.

Орадан бир ой ўтиб, 2021 йил июнь ойида у яна мудирадан қиз талаб қилиб, 15 ёшли А. билан ҳам шу хонадонда бирга бўлган.

“Воқеалар қайта-қайта такрорланади… Дарҳақиқат, ўн ой давомида вилоят адлия бошқармасининг хизмат хонадонидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва вояга етмаган қизлар ўртасида жинсий алоқа майдони сифатида фойдаланилган”, – деб ёзади Nemolchi.uz.

Фавқулодда вазиятлар бўлимининг туман бўлими бошлиғи ҳам меҳрибонлик уйи раҳбарига унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришини айтган. Май ойи бошида ҳомийлик сифатида болалар учун диван, шкаф, ошхона столи совға қилган ва болаларга турли ширинликлар олиб келган.

“Бунинг эвазига 2021 йил июнь ойи бошида у ҳам жинсий алоқа қилиш учун қиз талаб қилиб, меҳрибонлик уйи ётоқхонасида юқорида тилга олинган 17 ёшли етим Р. билан ётиб чиқади. Июнь ойининг охирида у меҳрибонлик уйи раҳбарига 200 минг сўм бериб, яна шу қиз билан ётади. Кейин эса меҳрибонлик уйига озиқ-овқат ва ичимликлар олиб келади ва бунинг эвазига 15 ёшли А.ни жинсий алоқа қилишга мажбурлайди. Қизлар у билан бир неча бор жинсий алоқа қилишга мажбур бўлишди ва учрашувлар болалар уйининг ўзида ҳам, бошқа жойларда ҳам бўлиб ўтди”, — дейилади лойиҳа материалида.

Nemolchi.uz вояга етмаганлар қарам ҳолатда бўлгани ва шу боис жинсий алоқага ўз ихтиёри билан ва онгли равишда розилик бера олмаслигини қайд этди.

Маълум қилинишича, суд жараёнида барча айбланувчилар “қизлар буни ўз ихтиёри билан қилгани, уларни ҳеч ким мажбурламаганини” айтган.

Сентябрь ойида биринчи инстансия суди меҳрибонлик уйи раҳбарини Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси), 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) бўйича 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилган.

Адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғи Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Шахснинг 16 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) ва Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш)нинг эски таҳририда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Уларнинг ҳар иккисига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш, шунингдек, пробация органларини огоҳлантирмасдан яшаш жойини ўзгартиришлари ва яшаш тумани чегараларини тарк этиш тақиқланади.

2022 йилнинг декабрь ойида апеллация инстанцияси суди суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирган.

“Юқорида тасвирланган ҳолатда уларга нисбатан етарли жазоми? Афсуски, ҳатто идоралар ходимлари орасида ҳам ўзлари бузуқ бўлган вояга етмаган қизлар борлигига ишонадиганлари бор, қизлар эркакларга осилиб, жинсий алоқа қилишни хоҳлашармиш. Ҳеч ким сабаблар ҳақида ўйлашни хоҳламайди. Мамлакатимизда розилик ёши 16 ёшдан бошланишини ҳамма унутган кўринади. Бу шуни англатадики, 16 ёшга тўлмаган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа номусга тегиш деб ҳисобланиши керак”, – дейди Nemolchi.uz.

Олий суд сайти хабарига кўра, Жиноят кодексининг кўрсатилган моддалари билан иш 2022 йил сентябрь ойи бошида Жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди судьяси Дилмурод Отамуратов томонидан кўриб чиқилган. Иш бўйича айбланувчилар меҳрибонлик уйи раҳбари Юлдуз Худайбергенова, Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ бошлиғи Анвар Курязов ва адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машариповлар бўлган.

Жиноят кодексининг айбдорларга қўлланган моддалари:

  • Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисми “а” банди (18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу ҳам қизиқ

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, ун…
16:57 / 29.09.2026
Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026
14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

2026 йил август ойида «Қуёшли хонадон» дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, элект…
09:34 / 30.09.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!