2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши киритган даъвоси юзасидан қарор қабул қилди. Унга кўра, даъвогарларнинг Ўзбекистонга нисбатан билдирган барча талаблари рад этилди.
Мазкур инвестициявий низо Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1992 йилда имзоланган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган. Арбитраж жараёни 2021 йил июнь ойида бошланган ва қарийб беш йил давом этган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, ушбу ишда давлат манфаатларини вазирлик ҳамда АҚШнинг “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle” халқаро юридик компанияси ҳимоя қилган.
Арбитраж трибунали қарори низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади. Қарор билан даъвогарларнинг Ўзбекистонга қарши барча талаблари рад этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!