$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

“Монополия бўла туриб бозор иқтисодиётига ўтишга уриниш аҳмоқлик” – иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров

16:19 / 06.06.2022

Жорий йил 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақини 12 фоизга ошириш тўғрисидаги фармони имзоланди. Кўп ўтмай бозорларда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилди.

Хўш бунга асосий сабаб нима? "Буханка" нон нархи нега кўтарилди? Ўзбекистонда “шок терапияси” содир бўляптими? Нега биз 28 йилдан бери бозор иқтисодиётига ўта олмадик? 

"Xabardor.uz" нашри ушбу саволларга жавоб олиш учун иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат уюштирди.

– 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилди. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи 3 миллион сўм қилиб белгиланган. Ўтган йили давлат 1 тонна буғдойни 1 миллион 500 минг сўмдан сотиб олган эди. Бу янги тартиб Ўзбекистон иқтисодиётида қандай рўл ўйнайди?
– Аввало иқтисодиётга бирон бир йўналишнинг таъсирини билиш учун умумий иқтисодиётдаги катта катта рақамларни кўришимиз керак. Молия вазирлигининг берган маълумотга кўра, мамлакат бўйича дон маҳсулотига бўлган талаб 8,6 миллион тонна бўлган. Шундан 2 миллион тоннаси давлат томонидан фермерлардан буюртма асосида сотиб олинади. Ўтган йилги ҳисоботларни қарайдиган бўлсак, Қозоғистон ва Россиядан 3,2 миллион дон маҳсулоти импорт қилинган. Қолган 3,4 миллион тонна дон маҳсулотини деҳқонлар эркин бозорга олиб чиқиб сотмоқда. Мана шу структурадан келиб чиқиб кўришимиз мумкинки, қандай қилиб давлатнинг харид нархлари ички бозорга таъсир қилиши мумкин. Ички бозор ҳам сегментлаштрилган. Ички бозорда 20 йилдан бери бозор механизмида ишлаб келаётган новвойлар фаолияти бор, шахсий хонадонлар фаолияти бор, Катта катта шаҳарларда тахминан 70-80 фоиз аҳоли тандир нон истеъмол қилади. «Буханка» ноннинг истеъмол даражаси тахминан 20-30 фоиз. Бу 20-30 фоиз истеъмолчилар ўртасида табақаланиш бор. Бир қисми кам даромадли оилалар, улар асосан "буханка" нон истеъмол қилади. Иккинчи тоифадаги одамлар уйида қурилиш қилиб, "буханка" нонни қурилишда ишлаётган меҳнат ресурсларига бераётганлар.

Учинчи тоифадаги одамлар бозорда буғдой қиммат бўлгани учун арзон «буханка» нон олиб молига берган. Яъни биз аҳолининг кам таъминланган қисмини ўйлаб, унларнинг нархига давлат ҳисобидан субсидия бериб, арзон нархда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Лекин истеъмолга келганда арзон маҳсулотни уволига йўл қўядиган ҳамюртларимиз ҳам бор. Нега? Чунки бозорда икки хил нарх бўлганидан кейин одамлар доим ўзининг турли мақсадларига арзон маҳсулотни олиб ишлатишга ҳаракат қилади. Уларни айблаб ҳам бўлмайди. 

Бозорда талаб ва таклиф ўртасида мувозанат ўрнатишимиз керак. Бу мувозанат ўрнатилишида  кимлардир аралашса, бу мувозанат қийшиқ бўлади ва бу қинғир оқибатларга олиб келади. 

– 21 май куни президент Шавкат Мирзиёев бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга ошириш тўғрисидаги фармони имзоланди. Кўп ўтмай бозорларда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилди. Бунга асосий сабаб нима? Ойликларнинг ошишими ёки бошқа сабаблар ҳам борми?
– Бу ерда бир нечта сабаблар бор.

Биласиз, Украинада бўлган уруш оқибатида бизнинг қўшни давлатларимиз бироз ваҳимага тушиб қолди. Биринчи бўлиб Россиянинг ўзи дон маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади. Унинг орқасидан Қозоғистон ҳам дон экспортини тўхтатди. Табиийки, бу импорт нархларининг ошишга сабаб бўлди. Яъни Украинадаги урушнинг таъсири бор. Иккинчидан, импорт нархи кўтарилгач маҳаллий нархлар ҳам импорт нархларига қараб ошиб боради. Агар мен битта нонимни тўрт минг сўмга сота олсам, нега мен нонни уч минг сўмдан сотишим керак? "Буханка" нонининг ошгани билан оби ноннинг нархи ошмади. Лекин баъзи нонвой танишларим билан гаплашсам, Қозоғистондан келадиган ун нархи ошгани сабабли оби ноннинг нархини оширишмоқчи экан.

Менимча, Ўзбекистон ҳукуматининг қилаётган ишлар тўғри. Ўзбекистон ҳукумати биринчи марта давлат томонидан бериладиган субсийдияларни халққа компенсация учун бериб, кейин нархларни кўтарди. Яъни субсийдиялар қирқилди. Бу бизнинг сурункали касаллигимиз эди. Бу нарса йўқолди. Бу нима дегани? Субсийдиялар йўқолганлиги ортидан дон маҳсулотлари соҳасида коррупция камаяди, ўғрилик камаяди, қўшиб ёзишлар камаяди. Айни шу ёндашув халқини ўйлаган мамлакат учун энг тўғри йўл. Лекин мени бу ерда қўрқитадиган баъзи муаммолар бор. Чунки бизда совет тизимидан қолиб кетган эскича технологиялар мавжуд. Бизда 43 та дон корхонаси бор. Бу корхоналар юз миллион тонна дон захирасини ўзида сақлаб туради. Бу 43 та корхона ўзини худудида монопалийст ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам дон маҳсулот сохасини хусусийлаштириш энг катта долзарб масалардан бири бўлади. Энди субсийдиялар йўқ бўлгач бу ишни қўрқмасдан амалга оширсак бўлади.

– Айрим инсонлар “Каримов даврида арзончилик эди, Мирзиёев келиб ҳамма ерни қимматлаштириб юборди” деб нолишмоқда. Сиз иқтисодчи сифатида бунга қандай фикр билдирасиз?
– Мен бу фикрга бироз табассум билан қарайман. Чунки бу изоҳни берган одамларнинг кўпчилиги 90 йилларнинг биринчи ярмида ота-онасининг қўлида қарам бўлган инсонлар. Чунки шу инсонлар ўша вақтда ўзи оиласини боққанида бундай таққосламани қилмаган бўлар эди. Чунки 90 йилларда биз ҳатто давлат бюджетидан катта-катта субсидиялар бериб нархларни ушлаб туришга ҳаракат қилганмизда ҳам нархларнинг ўсиши жуда кескин бўлган. Менимча, Ислом Каримовнинг қилган энг катта ишлардан бири, бозор иқтисодиётига ишлаб чиқаришни бутунлай ташлаб қўймаган.

Яъни ишлаб чиқариш монопол структура қўлида бўла туриб, истеъмолни бозорини бозор механизмига ўтказиш жуда ҳам нотўғри бўлган. Шунинг учун Ислом Каримов бунга йўл қўймаган. 

Албатта, биз хоҳлаймизми, хоҳламаймизми дунёдаги глобал талаб ва таклифга эътибор қаратишимиз керак. “2016 йилдан кейин аниқ мана шу нарсалар ошиб кетди” деб мисол бўлса гапириш мумкин. Лекин умумий ҳиссиётлар тўғрисида мен изоҳ беролмайман. У даврларни кўрмагансизлар у замонлар қайтиб келмасин. Мен бир нарса хурсандманки, ўша вақтда Ислом Каримов “шок терапияси”га йўл қўйилмаган. Тўғри бу нарса бозор  механизмларини Ўзбекистонга кириб келишини кечиктирди. Лекин иқтисодиёт ҳам шунга мослашиб борган.

– Яъни бозор иқтисодиётига ўтилмаган шундайми?
– Бозор иқтисодиётига ўтиш учун талаб ва таклиф ўртасида шароитлар бир хил бўлиши керак. Ҳозир энергетика ресурслари бўйича бозор механизмига ўтамиз деб айтишмоқда. Ишлаб чиқарувчи монополист бўла туриб, қандай қилиб истеъмол нархларини бозор иқтисодиётига ўтказиш мумкин? Бу – ўта аҳмоқлик! Бу – лўттибозлик! Бу – халқни алдаш! Бозор иқтисодиётига ўтиш учун ишлаб чиқарувчилар ҳам, истеъмолчилар ҳам битта шароитда бўлиши керак.


Бу ҳам қизиқ

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026
Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

10:54 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!