15 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозида маълум қилинди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи эса 32-34 даражани ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида шамол айрим жойларда кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 30-35 даражагача етади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг юқори ҳарорат кузатилиб, ҳаво 37 даражагача исиши прогноз қилинмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳарорат 30-35 даража атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 30-35 даражагача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!