Қуддусда якшанба куни ўтказилган ҳукумат йиғилишида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху, АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан, Фаластинни тан олаётган давлатларга қарши жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди.
“Фаластин давлатини тузиш чақириқлари — бу терроризмни мукофотлаш ва бизнинг мавжудлигимизга таҳдиддир. Бизга қарши қаратилган туҳмат ва тарғиботга қарши БМТ ҳамда бошқа халқаро майдонларда курашамиз”, – деган Исроил Бош вазири.
Нетаняху АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашувдан кейин Исроилнинг аниқ позициясини эълон қилишини билдирган. Унинг айтишича, агар АҚШнинг тўлиқ дипломатик қўллаб-қувватлови бўлса, Исроил ҳар қандай қарорни амалга оширишга тайёр.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!