Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” автомобиль йўлида содир бўлган.
Унга кўра, 1964 йилда туғилган ҳайдовчи Isuzu русумли автобусни бошқариб, йўлнинг рухсат этилган жойидан қайрилиб олаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда келаётган 1997 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Ласетти русумли автомобиль билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида Ласетти ҳайдовчисига ҳамда автобусда бўлган 2 нафар йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман марказий шифохонасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!