$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

Омадсизликка нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак?

18:54 / 24.09.2022

Омадсизлик кейинги муваффақият учун ғалабага қараганда ҳам кўпроқ ҳисса қўшади. Тўғри хулоса чиқаришни билиш, омадсизликдан зарур сабоқлар олиш инсонни янада кучлироқ қилади. Сизнинг муваффақиятсизликнинг ўзига қараганда ҳам унинг сабабларига муносабатингиз муҳимроқ. Ғолиб бўлишни ўрганиш учун омадсизликка қандай муносабатда бўлиш керак?

Қай даражада истеъдодли, ақлли ва омадли эканлигингизнинг умуман аҳамияти йўқ. Ҳамма вақт режангизда кўзланмаган нимадир содир бўлиши мумкин. Айтайлик, асабга тегувчи майда муваффақиятсизликлар, дунёни кўзга тор кўрсатиб қўювчи мағлубиятлар, жиддий тортишувлар. Ҳаммасининг эҳтимоли бор, тўғри эмасми? Бироқ булардан олинган тажриба ва сабоқлар доимий ғалабаларга қараганда ҳам қимматлироқ, фойдалироқ бўлади. Ишонаверинг. Ҳамма ишларимиз рисоладагидек кетиб турса, омадимиз чопиб, кетма-кет муваффақиятларга эришаверсак, анча бўшашиб қоламиз. Ҳушёрликни бўшаштирамиз, интилмай қўямиз ва ҳаракатларимиз ҳам сустлашади. Омад тўлқинлари узра сузар эканмиз, ҳамма вақт гўё шундай бўладигандек туюлади.

Бироқ омад ўзгарувчан бўлади. Узоқ вақт омма эътиборида бўлган ва кейин тубсиз жарга қулаган афсонавий спортчиларни, машҳур юлдузларни ва улкан компанияларни эсланг. Улар кечагина омад чўққисида эди, бугун излаб кўрингчи, улар қаерда экан? Омадсизлик омадга қараганда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Омад бўшаштиради ва ҳушёрликни пасайтиради. Бу пайтда ҳаёт ва рақобат мизғиб турмайдику, жадал ҳаракатда бўладику. Омадсизлик тажрибамизни оширади, имконият ва мотивация беради.

Ҳаётдаги муваффақиятсизликка қандай муносабатда бўлиш керак?

"Ғалабани нишонлаш – бу ажойиб, бироқ мағлубиятдан сабоқ олиш беқиёсдир" – Билл Гейтс

1. Муваффақиятсизликни ўзингиздан ва ўз шахсингиздан ажратиб олинг

Севганингиз юз ўгирдими, университетга кира олмадингизми, ишингизни йўқотдингизми, суҳбатдан ўтолмадингизми? Ҳар биримиз бундай муаммога йўлиқишимиз мумкин. Одам бундай вазиятларда омадсизман, ялқовман, бўшашганман, деб ўз-ўзини қийнай бошлайди. Ҳеч нарсани эплолмайман, энди атрофимдагилар нима дейишади, деб ўйлаб, азият чекади. Ўзига бўлган ишончни йўқотади.

Муваффақиятсизликни ҳамма бошидан ўтказади. Бу эса сизнинг шахсиятингиз ёки қобилиятингизга тааллуқли ҳеч нарсани билдирмайди. Омадсизликка қандай муносабат билдириш мумкин? Муваффақиятсизликни ўзингиздан ва шахсиятингиздан ажратиб олинг. Ютқаздингизми? Бу сиз бефойда одам эканлигингизни билдирмайди, аксинча, жуда ҳам зарур инсон эканлигингизни англатади. Ҳеч нарса қилмайдиган одамгина хато қилмайди, муваффақиятсизликка учрамайди. Сиз эса таваккал қилдингиз, синаб кўрдингиз.

2. Омадсизлик ва ютқазишдан сабоқ олинг

"Аниқ хато – бизга ҳеч нарса ўргатмаган хато", кашфиётчи ва Ford Motor Company асосчиси Генри Форд.

Омадсизлик қайғуришга арзимайди. Муҳими ундан сабоқ олиш. Нима учун бу ҳолат юзага келгани борасида жиддий ўйлаб кўринг. Бироқ бу ўринда гап омадсизликда эмас, балки ўзимизнинг етарли даражада тайёр бўлмаганлигимиздадир. Агар ҳамма нарсани омадсизликка йўяверсак қайта ва қайта муваффақиятсизликка юз тутаверамиз.

Нима учун имтиҳондан йиқиламиз? Гап мутлақо омадда эмас. Муваффақиятли топшириш учун яхшироқ ўқиш зарур эди. Нима учун ким биландир муросамиз келишмайди? Демак, керакли одамни тўғри танламаганмиз ва ўзимизни зарур даражада тутолмаганмиз. Хоҳлаган ишимизга нима учун қабул қилишмади? Шунчаки, кўпроқ билим, тажриба ва кўникма керак эди. Ютқазишлар ҳамма вақт қайсидир сабаб асосида юзага чиқади. Ундан қандай сабоқ олиш ва хулоса чиқариш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Нимани ўрганиш, нимани тушуниш ва нима қилиш керак? Келажакдаги муваффақиятнинг гарови – бу тушуниш, англаш ва олдинги муваффақиятсизлик сабабини тўғрилаш.

Омадсизлик ҳушёр тортишга, бизни қамраб олган аҳмоқгарчиликларни силкитиб ташлаб, теран фикрлашга кўмаклашади. Худди муздек сув уйқусираб турган одамни тетиклаштирганидек. Омадсизлик - бу ниманидир яхши томонга ўзгартириш учун мотивация. Ақл билан иш кўриб, енгни шимариб мақсад сари юришга етаклайди.

3. Омадсизликдан кейин яна режаланг

"Омадсизликлар – бу муваффақият сари йўл кўрсаткичлардирʼ", британиялик ёзувчи Клайв Стейплс Льюис.

Ютқазмаган одамлардан қандай фарқингиз бор? Улар битта омадсизликка иккита муваффақият билан жавоб қайтаришади. Уларда одамни ақллироқ ва донороқ қиладиган тажриба йўқ. Омадсизлик бизни тетиклаштиради, ҳушёр торттиради ва ўз стратегиямизни теранроқ фикр билан қайта кўриб чиқишга ундайди. Омадсизлик бизни янги вариантлар, янги имкониятлар излашга, ажойиб вазиятларни ушлаб қолишга мажбур қилади. Омадсизлик аввалги хатоларимизни такрорламаслик имконини беради.

Омадсизликка қандай муносабат билдириш мумкин? Қўлни ювиб, қўлтиққа урмасдан уйғонишга, ҳамма нарсага бир хилда қарамасдан, мулоҳаза юритганча иш бошлашга ундайди у. Муваффақиятсизликка учраганингиздан кейин дастлаб нимани ва қачон амалга оширишни исташингиз акс этган жайдари режа тузиб олинг. Ундан кейин ҳар бирини алоҳида деталлаштиринг. Шу асосда келажакдаги стратегиянгизни ишлаб чиқинг. Нимани, қандай қилиб ва қачон амалга оширасиз, ҳар бирини жиддий изоҳланг.

Гоҳида режанинг ҳамма нозик қирраларини тушуниш, аниқлик киритиш қийинроқ бўлади. Бундан қўрқманг. Мақсад сари йўналтирадиган, ёрдам берадиган ва биринчи бўлиб бошлаш маъқул кўринган 5та вазифа хусусида ўйлаб кўринг. Тезда ишга киришиш мумкин бўлганини танланг. Иш жараёнида вазиятни тушуниш ойдинлашиб бораверади. Янги имкониятлар пайдо бўлади. Ҳаракатга яраша сиз ўйламаган, ҳисобга олмаган ва ҳатто умид қилинмаган жойдан келади улар. Ҳеч бўлмаса фойдали ва зарур ниманидир қилинг. Бу истиқболдаги ғалабангиз сари дастлабки қадам бўлади.

4. Қатъиятли ва сабрли бўлинг

"Энг катта таваккал – таваккалдан воз кечишдир. Ўзгарувчан дунёда таваккал қилмаган одамга ютқазиш кафолатланган" – Марк Цукерберг.

Ҳар сафар ютқазиб қўйганимиздан кейин қайта бошлашдан қўрқиб турамиз. Бироқ қўрқувнинг ўзи омадсизликнинг ўзиданда кўпроқ зарар етказади. Эҳтиёткорлик, эътиборли ва ҳисоб-китобли бўлиш - бу меъёр ҳисобланади. Бироқ кичик таваккалдан хавотирланиб қўрқиш - ёмон. Яхшиси синаб кўринг ва вақти-вақти билан ютқазишга сабр қилинг. Бу фақат хаёлга берилиб, мутлақо ҳаракатсиз ўтиргандан минг чандон афзалку.

Болаларнинг бир ўйинчоғи бор. Устма-уст қўйилган икки думалоқ шарга ўхшаш одамча. Ётқизсангиз ҳам туриб олаверади. Ҳеч қанақасига ётқизиб бўлмайди. Уни "неваляшка" дейишади. Худди ана шу неваляшка каби бўлинг. Ҳатто Қақнус қуш ҳам янгидан, янада чиройлироқ, янада кучлироқ бўлиб туғилиш учун ёниб, кул бўлар экан. Ҳамма вақт айрим таваккаллар бўладики, уларсиз ғалабага эришиб бўлмайди, улар ғалабани таъминлайди.

Тасаввур қилинг, кўчадан бир қиз кетиб боряпти. Сизга жуда ҳам маъқул келди у. Бироқ унга яқин бориб, танишиб олмасангиз, эҳтимол, бир умрлик орзуйингиз бўлган бахтни қўлдан чиқарган бўларсиз. Ёки, агар суҳбатга киришни таваккал қилмасангиз, ҳеч қачон янги, ажойиб ишга эга бўлолмайсиз. Янги-янги нарсаларни ўрганишни бошланг ва муҳим ишни амалга оширишга таваккал қилинг. Агар ўша ишни таваккал қилиб бошламасангиз, сиз учун ютқазиш кафолатланади.

Омадсизликка қандай муносабат билдириш керак? Табассум билан, албатта. Майли, бироз хомушроқ бўлсин. Сиз ҳаракат қилдингиз, аммо "ўхшамади". Омадсизлик – бу муваффақият сари илк қадам, мақсадни амалга ошириш – охирги қадам. Гоҳида омадсизликка йўлиқишнинг асосий сабаби сизнинг ҳали муваффақиятга тайёр бўлмаслигингиздир. Аммо кейинги сафар ҳаммаси бошқача бўлади.

Қачон ният ва мақсадга етмай қолиш мумкин? Агар ҳар тарафлама ўйлаб, режалаб, бор кучни тўплаб, таваккал қилинмаса. Фақат олдинга ҳаракат қилиш асносидагина инсоннинг бор имкониятлари намоён бўла бошлайди. Таслим бўлишми ёки олға ҳаракатми? Бу сизнинг ҳаётингиз ва сизнинг танловингиз. Бу фақат ўзингизга боғлиқ.


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!