$
11809.19 UZS
18.4
₽
138.15 UZS
0.37
€
13206.22 UZS
-79.64
31° Кечаси 18°

Организмингизга ёрдам керак: мана бунинг 11 белгиси

08:18 / 30.03.2023

Иш ёки ўқишдаги муаммолар, пул етишмаслиги, севган инсонингизга боғлиқ ташвишларнинг барчаси стресс ва ёмон кайфиятга сабаб бўлиши мумкин. Тўғри, қисқа муддатли стресс ҳолати танангизга зиён етказмаслиги аниқ. Аммо мунтазам равишда тушкунлик кайфиятида юрсангиз, бу умумий ҳолатингизга ҳам таъсир этмасдан қолмайди ва танангиз онгга ёрдам сўраб сингаллар юборади. Хўш, ушбу сигналларнинг нимадан иборат эканлигини қандай тушунса бўлади?

Саломатлик билан боғлиқ ушбу жараённи ўз вақтида аниқлаш учун нима қилиш керак? Бизнинг ушбу мақоламиз орқали айнан шу белгилар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

  1. Иштаҳангиз ўзгарди.

Тасодифан ҳаддан ташқари кўп миқдордаги таом истеъмол қилишга мойиллик сезсангиз ёки аксинча сизда бутунлай иштаҳа йўқолиши ҳолати кузатилса, тушунингки, жисмоний ва руҳий саломатлингиз анча ўзгарган. Сизда чуқур тушкунлик ҳолати кузатилмоқда. Клиник руҳшунос, доктор Дебори Автоннинг айтишича, инсонлар стресс вақтида бутунлай иштаҳадан қолиши ёки аксинча кўпроқ овқат истеъмол қилишга тушиб кетиши мумкин.

Нима учун стрессдаги инсонларда иштаҳа билан боғлиқ ўзгаришлар юзага келишини биласизми? Сабаби стресс ҳолатининг ўзи ҳам иштаҳага босим туширади ва бунинг асосий сабабчиси гормонлардир. Гап шундаки, мазкур гормонлар овқат ҳазм қилиш тизими ва очлик марказига катта таъсир кўрсатади. Стресс қанчалар кучли бўлса, уларнинг миқдори ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Фойдали маслаҳат: Агар иштаҳангиз йўқолган бўлса, ўзингиз учун мазали смузи тайёрлаб, уни истеъмол қилинг.

  1. Кайфиятингиз жуда тез ўзгаради.

Бирор сабаб билан кайфиятнинг саноқли дақиқалар ичида ўзгариши унчалик ҳам қўрқинчли ҳодиса эмас. Аммо кайфиятингиз ўз-ўзидан, бирор сабабсиз ҳам ўзгараверса бунинг сабабчиси гормонлар ва руҳий саломатликка доир муаммолар бўлади. Борди-ю шунда ҳам ушбу ҳолатга жиддий ёндошмасангиз, кун давомида сувга тушган мушукдек юришни давом эттирсангиз, жуда катта хато қиласиз. Сабаби ушбу муаммо ўз вақтида ҳал қилинмаса, тез орада бутун ҳаётингизга таъсир қилади. Оқибатда дўстлар билан мулоқот қилиш, иш, ўқиш нари турсин, тонг пайтида тўшакдан бош кўтариш ҳам сиз учун оғир машаққатга айланади.

Айрим инсонлар эса бу каби ҳолатларда мураккаб ишларни бажариш, хавфли нарсаларни синаб кўришга мойиллик сезадилар, айрим ҳолатларда ўзларига жисмоний зарар етказишлари ҳам мумкин. Кайфиятингиз ҳақида жиддий қайғуриш керак, бунинг учун профессионал руҳшуносга мурожаат қилинг. Аммо қабулнинг ўта қиммат эканлиги, вақтингиз йўқлигини айтиб баҳона қилишга шошилманг.

Бу борада замонавий интернет имкониятлари сизга ёрдам бериши мумкин. Озроқ пул эвазига тажрибали терапевтдан онлайн тарзда бўлса ҳам маслаҳат олинг, улар дунёнинг исталган бурчагидан туриб ҳолатингизни муҳокама қилиши ва сутканинг 24 соати давомида ёрдамга шай туриши мумкин.

Ўзингиздан пул қизғонманг, аҳир эмоционал саломатлингиз маълум бир суммадан анчагина қимматроқ-ку!

  1. Ҳотирангиз суст, ҳаёлларингиз тарқоқ бўлиб қолди.

Стресс жараёни кундалик ҳаётда қандай таъсир кўрсатишини биласизми? Мисол учун у маълум субстанцияларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, уларни мияга юборади, бу эса мия фаолиятида муҳим ўрин тутадиган фойдали кимёвий моддаларнинг ҳалок бўлишига олиб келади.

Агар стол устида кўриниб турган кўзойнакни топишга қийналсангиз, уйингиздаги нарсалар ўрнини унута бошласангиз, хонангизда тартибсизлик юзага келган бўлса барчасининг айбини стресс гормонларига тўнкайверинг. Буюмлар тартибсизлиги ўз навбатида кучлироқ стрессни келтириб чиқаради. Бу эса руҳий ҳолатингизнинг баттар ёмонлашишига олиб келади.Руҳшунос ва нотиқ Эндрю Шерманинг айтишича, бу борадаги биринчи ишингиз – уйингиз

ва офисингиздаги ҳолатни тартибга келтириш бўлади. Шуни унутмангки, атрофингиздаги тартибсизлик ички тартибсизликка ҳам сабаб бўлади. Шу сабабли ҳаётингизга тартибни қайтариш ва миянгиздаги бекорчи нарсаларни нари кетказиш учун кундалик ишлар рўйхатини тузиб олинг.

Бунинг қанчалар ёрдам беришини эса кейин кўрасиз.

  1. Оғиздаги қуруқлик

Оғизнинг ҳаддан ортиқ қуриб қолавериши ҳам стресс пайдо бўлганининг мантиқий изоҳларидан бири. Инсон организми ҳавотир ёки асабий ҳолатда бўлган пайт одам бурундан эмас, оғиздан нафас олишни бошлайди. Бунда организмингиз суюқликни тананинг оғиз бўшлиғидан кўра, ўзи кўпроқ керак деб билган қисмларга юборади. Бунинг оқибатида эса оғиз қуриб қолади. Айнан мана шу сабабли ҳам омма қаршисида чиқиш қилаётган инсонларнинг ёнига бир стакан сув қўйиб қўядилар.

  1. Қулоқларингизда аллақандай овоз ва шовқин бор

Ушбу ҳолатнинг илмий номи тиннитус бўлиб, одатда у стресс белгиси саналади ва эътиборсизлик билан муносабат қилинса, стресснинг оғирроқ шаклинини келтириб чиқаради. Айрим инсонлар қулоқларидаги шовқин билан йиллаб ҳам ҳеч нарса бўлмагандек чора кўрмай юраверадилар. Яна айримлар эса дарҳол даҳшатга тушиб қолишади. Хўш, ушбу ҳолат нима учун пайдо бўлади? Гап шундаки, бизнинг миямиз барча маълумотларни ҳиссиётлар фильтри орқали ўтказади ва унинг биз учун қанчалар хавфли эканлигини аниқлаб беради.

Инсонлар ва вазиятлар ҳам айнан шулар жумласидандир. Агар у тиннитуснинг хавфли эканлигини билса, юрак уриши ва нафас олиши тезлашади, уйқусизлик келиб чиқади. Бунинг натижасида эса инсон тинчлана олмайди ва ўз диққатини бир ерга жамлаш имкониятини ҳам йўқотади.

  1. Қўл ва оёқларингиз музлаб қолади (ёки терлаб кетади)

Севган ёрингизнинг ота-онаси билан бўлган танишув ёки интервью пайтида қўлларингиз терлаб кетса ёки музлаб қолса бунинг қўрқинчли томони йўқ, албатта. Аммо бу ҳолат одатий кунларда ҳам такрорланаверса, шифокор қабули томон шошилинг. Балки сизда мунтазам равишдаги стресс ҳолати кузатилаётгандир. У юракнинг тезроқ уришига сабаб бўлади, қонни артерияларга кўпроқ миқдорда жўнатади. Бунинг оқибатида қўл ва оёқларда жойлашган кичик томирлар қисқаради, кенг томирлар эса янада катталашади. Қон айланиши ишидаги ўзгаришлар кафт ва оёқ кафтининг терлашига олиб келади. Кардиолог Стивен Сенатора оёқ ва қўллариннг нима сабабдан мунтазам равишда терлаши мумкинлигини тушунтириб берди. Бу инсон учун хавфли ҳолат саналади, сабаби у юрак-қонтомир тизимини ишдан чиқариши ҳам мумкин.

  1. Ҳотиржам бўлиш ва онгни бир муддатга “ўчириб” қўйишни уддалай олмайсиз!

Стресс ҳолатини бошдан кечира туриб ёки бирор инсонга жаҳл қилаётиб атрофдагиларнинг тинчланиб олиш ҳақидаги маслаҳатларини ҳам эшитасиз. Ушбу ҳаракатни шу дақиқанинг ўзидаёқ амалга ошира оласизми? Ҳавотирли ҳаёлларингиз, миянгиздаги ташвишларни вақтинча бўлса-да бир четга суриш қўлингиздан келмаслиги аниқ. Бунинг сабаби эса стресснинг турли тана аъзоларига бирдай таъсир қилиши саналади.

У симпатик асаб ва парасимпатик тизимларни босим остида қолдиради. Шу сабабли ҳам стресс ҳолатида бўлсангиз, барибир ўз вақтида тинчлана олмайсиз, аҳволингиз борган сари ёмонлашаверади. Бу стресс ҳолатининг организм ва онгга кўрсатган таъсири натижасидир.

  1. Мушакларингиз ҳаддан ташқари кучли босим остида

Танангиздаги ҳар бир мушакнинг босим остида эканлигини сезсангиз, улар сабабсиз оғриса, спазмлар кузатилса барчасини стрессдан кўраверинг. Ҳосил бўлган мушаклар босими тинчланишингиз, ҳавотир ҳолатларини кучайтиради, ҳаттоки тинч ухлашга  ҳам йўл қўймаслиги мумкин. Айрим одамлар эса ноқулайлик ҳолатига сабаб бўлаётган мазкур босимни дархол бартараф этадилар.  Бунинг учун эса оғриқни қолдирувчи воситалар ёрдамга келиши мумкин. Аммо бу каби стресс белгилари бориб-бориб кучайиб кетишини ҳам ҳисобга олинг.

Оғриқлар дори таъсирида бир неча кунга босилиши мумкин, аммо яна қайтиб келаверади. Хўш, стресс ҳолатининг мушакларда қандай алоқаси бўлиши мумкин?

Сабаби тана стресс ҳолатини енгиш учун мушакларни ҳам ишга солмоқчи бўлади ва оғриқ айнан шу туфайли келиб чиқади.

  1. Сизда тери ва тирноқлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд

Танадаги стресс гормони – кортизол дажарасининг кўтарилиб кетиши терида ҳам ўз аксини топмасдан қолмайди. Бунинг натижасида тери тер безларини фаоллаштириб юборади. Унда ҳуснбузарлар ва бошқа турдаги муаммолар пайдо бўлади. 2001 йилда “Dermatology” журнали 27 нафар талаба иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини эъон қилди. Унга кўра, стресс ҳолатидаги одам терисини оддийгина қоғоз билан кесиб олса ҳам, жаҳоратнинг битиши қийин бўлади. Доктор Флор Майорал Майами университетининг дерматологи ва клиник инструктори. У стресснинг инсон тирноқларига ҳам таъсир қилишини тушунтириб берган.

Агар инсон стресс пайтида тирноқларини тишлайдиган одат чиқарса, тирноқ пластинкалари устида оқ чизиқлар пайдо бўлади. Бундан ташқари тушкунлик ҳолати тирноқларнинг синиши ва мўрт бўлиб қолишига олиб келиши ҳам мумкин.

  1. Қорачиқлар атрофидаги камалакранг ҳалқа

Қорачиқлар атрофидаги камалакранг ҳалқанинг 50 ёшдан ошган инсонларда кузатилиши оддий ҳолат. Аммо у ёш инсонлар кўзида пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу каби ҳалқалар танадаги холестерин миқдорининг кўплиги ва юрак ҳуружи эҳтимолидан дарак беради.

  1. Оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳид

Оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳид муаммоси тишлар гигиенасига боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Тишларингизни паста ва тиш иплари билан обдон тозаласангиз  ҳам ёқимсиз ҳид йўқолмаса, буни юрак касалликларининг аломати сифатида қабул қилиш мумкин.

Кўп ҳолларда ёқимсиз ҳид организмдаги ҳасталикдан дарак берадиган биринчи белги саналади. Бу каби ҳолатга юрак-қонтомир касалликларидан ташқари ошқозон яраси ва танадаги яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлиши мумкин. Ундан ҳалос бўлиш учун эса пробиотиклар билан тўйинган таомлар ёрдамга келиб, оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни ҳалок қилади. Агар ҳид шунда ҳам йўқолиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилганча жиддий равишда даволанинг. Бу каби вазиятни орқага суриб бўлмайди.  Сабаби бунинг оқибати яхшилик билан якун топмаслиги мумкин.

 


саломатлик


														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

														
														Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Бу борада мутахассис фикри билан танишамиз
21:03 / 27.08.2025

														
														Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Президент соғлиқни сақлаш тизимидаги лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди
20:47 / 19.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026
Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қар…
09:38 / 06.10.2026
Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қ…
13:43 / 05.10.2026
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7–9-октабр кунлари …
11:50 / 07.10.2026
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Су…
16:02 / 07.10.2026
Автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Тошкентда автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқарган ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда …
09:42 / 06.10.2026
Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026
Ўлат хавфи фонида Трамп Россияга ёрдам таклиф қилди

Ўлат хавфи фонида Трамп Россияга ёрдам таклиф қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат касаллиги тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат …
15:24 / 06.10.2026
Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани ортидан самолётдан тушириб юборилган йўловчи билан боғлиқ мо…
16:04 / 07.10.2026
Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!