Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 16 ноябрь куни соат 04:50 ларда Бунёдкор шоҳкўчасида, “Ўзбектелеком” биноси қаршисида содир бўлган. 2008 йилда туғилган Т.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги дарахтга урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва унинг ёнидаги икки киши вафот этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!