Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари олаётганида қўлга олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Ҳокимлик маълумотига кўра, маҳалла раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган ва у ҳозирда хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, 5 август куни Учтепа тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Яшнобод туманидаги Моҳирлар маҳалласи раисига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилган.
Текширув давомида баҳсли жой давлат мулки эмаслиги, балки Яшнобод туманидаги савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашгани ва маҳалла раисининг отасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли экани аниқланган. Бу ҳолат расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Ҳокимликнинг билдиришича, текширувда жиноят аломатлари тасдиқланмаган. Шу сабабли жиноят иши қўзғатилмаган ва ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.
Шунингдек, ҳокимлик ижтимоий тармоқлар вакилларини воқеа тафсилотларини тўлиқ ўрганмасдан, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирган ҳамда ёлғон ахборот тарқатиш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!