“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан 2026 йил март–апрель ойларида ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра, Ўзбекистондаги оилаларнинг умумий бахтлилик индекси 0,618 баллни ташкил этди.
Тадқиқотда республика бўйлаб 12 минг 697 нафар респондент иштирок этган. Унда оилаларнинг иқтисодий фаровонлиги, иш билан таъминланганлиги, таълим имкониятлари, соғлом турмуш тарзи ҳамда давлат хизматларидан қониқиш даражалари ўрганилган.
Методикага кўра, бахтлилик индекси –1 дан +1 гача баҳоланади. +0,5 дан юқори натижа эса “юқори даража” сифатида қабул қилинади. Мутахассислар қайд этишича, 0,618 балл оилаларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси юқори эканини кўрсатади.
Маълумотларга кўра, оилаларнинг бахтлилик индекси 2023 йилда 0,560 баллни, 2025 йилда эса 0,611 баллни ташкил этган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич барқарор ўсиб бормоқда.
Тадқиқотда оилавий қадриятлар, демографик барқарорлик ва оилавий ҳаётдан мамнунлик энг юқори баҳоланган йўналишлар сифатида қайд этилди. Шунингдек, таълим, бандлик ва давлат хизматларидан қониқиш даражаси ҳам ошгани таъкидланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!