ЖЧ–2026 1/16 финал босқичида Франция ва Швеция терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги “МетЛифе” стадионида кечган учрашув Франциянинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб учрашувнинг 45-дақиқасида Килиан Мбаппе томонидан очилди.
Иккинчи бўлим бошида, 53-дақиқада Бредли Барколя французларнинг устунлигини мустаҳкамлади. 74-дақиқада эса Мбаппе ўзининг иккинчи голини уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Мазкур ғалабадан сўнг Франция терма жамоаси ЖЧ–2026 мусобақасининг 1/8 финалига йўл олди.
Французлар ушбу босқичда 5 июль куни Парагвайга қарши майдонга тушади. ЖЧ–2026, 1/16 финал Франция — Швеция 3:0 Голлар: Мбаппе (45, 74), Барколя (53). Маълумот учун, ЖЧ–2026 турнири 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!