$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда лимонзорлар барпо этиш учун субсидия ажратилади

13:58 / 19.01.2022

Ўзбекистонда янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади. Бу ҳақида Норма хабар берди.

Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У субсидия ажратиш тартибини назарда тутади, ариза беришда зарур ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек 5 йил мобайнида маблағлардан фойданиш юзасидан мониторинг олиб бориш тартибини белгилаши қайд этилган.

Маълум бўлишича, муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шуниндек, агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш ҳақидаги шартнома тузилади, у талабгорнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб берилади.

Таъкидлаш жоизки, “Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Ҳужжат билан субсидия ажратиш тартиби ўрнатилган, ариза беришда зарур ҳужжатлар рўйхати белгиланган.

Низомга асосан, янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
Хусусан, субсидия лимонзорларни барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18январдан кучга кирди.


Бу ҳам қизиқ

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026
Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли
11:40 / 22.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026
Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026
Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сес…
10:29 / 23.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!