Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил октабр ойидан 2026 йил 10 ноябрга қадар пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаслик билан боғлиқ жами 170 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Такроран жаримага тортилган йўловчиларнинг 17 327 нафари икки марта, 4 033 нафари уч марта, 1 099 нафари тўрт марта жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 461 нафар йўловчи беш мартадан тўққиз мартагача, яна 9 нафари эса ўн ва ундан ортиқ марта жаримага тортилган.
Транспорт бош бошқармаси маълумотига кўра, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига асосан жарима қўлланилади. Ҳар бир янги ҳуқуқбузарлик учун алоҳида маъмурий жарима белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!