13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бошқа ҳудудларда эса ёғингарчилик кутилмайди.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси -3…+7 даража, кундузи эса +5…+12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 5–18 метр/сония тезликда эсади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, баъзи ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!