$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда Россиянинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси аккредитациядан ўтди

17:49 / 23.06.2022

Жорий йил 20 июн куни Ўзбекистон ТИВнинг консуллик-ҳуқуқий департаментида Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Олег Костюк билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Учрашувда Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонаси вакилига ушбу ташкилот ТИВ ҳузурида расмий аккредитациядан ўтгани ҳақидаги сертификат топширилган.

Олег Костюк аккредитациядан ўтказилганлик учун миннатдорлик билдириб, ваколатхона нафақат ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини уюшган равишда жалб қилиш бўйича “пилот лойиҳа” доирасида фаол иштирок этиш, балки фуқаролар учун турли хизматлар, хусусан, консалтинг ва ахборот хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ниятида эканини таъкидлаган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” давлат унитар корхонасининг асосий фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга миграция соҳасида ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Ички ишлар вазирлигига тақдим этилган аризалар ва бошқа ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича хизматларни тақдим этадиган ягона тузилмадир.

Айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонаси билан мамлакатдан Россияга 10 минг қурувчини ишга жалб қилиш бўйича “пилот лойиҳа” доирасида ҳамкорлик қилмоқда.

“Пилот лойиҳа” меҳнат мигрантларининг Россияга кириш механизмини оптималлаштириш, иш берувчилар билдирган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, юртдошларимизнинг Россия ҳудудига бориши учун зарур бўлган процедураларни ўтказишга қаратилган. Барча зарур тиббий ва ҳуқуқий процедуралар, шунингдек, жалб этилган ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака текширувлари Тошкентда амалга оширилади.


Бу ҳам қизиқ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига борган эди.
12:34 / 21.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга сармояси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан о…
11:31 / 18.08.2026
Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автобус, троллейбус ва трамвайларда йўлкира тўламай юрган йўловчиларга нисбатан жарималарни ошириш таклиф қилин…
15:01 / 17.08.2026
Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни сезил…
10:21 / 17.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!