Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август куни Олий Мажлис Сенатида маъқулланди.
Амалдаги тартибга кўра, боланинг фамилияси ота ёки онанинг фамилияси асосида белгиланади. Миллий анъаналарга мувофиқ, айрим ҳолларда бобонинг исмини фамилия сифатида бериш ҳам мумкин.
Янги тартиб кучга киргач, ота-оналар фарзандига отасининг исмини ҳам фамилия сифатида бериши мумкин бўлади. Бунинг учун Оила кодексининг 69-моддасига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқуллангач, Президент имзолаши учун юборилади.
Мазкур ўзгартириш фуқароларга исм ва фамилияни шакллантиришда миллий анъаналар ҳамда оилавий хусусиятларни ҳисобга олиш учун қўшимча имконият яратади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!