, 7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Абдуманнон Убайдуллаев томошабинларга, хусусан, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” фильмидаги роли орқали яхши танилган. У фаолияти давомида “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби кўплаб бадиий фильмлар ҳамда миллий телесериалларда турли образларни гавдалантирган.
Марҳум ижодкор узоқ йиллар давомида педагогик фаолият билан ҳам шуғулланган. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келган.
Абдуманнон Убайдуллаевнинг вафоти ўзбек санъати ва маданияти учун катта йўқотиш бўлди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!