Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини 344 марта бузган Spark автомобили аниқланди.
Маълум қилинишича, транспорт воситаси эгасига нисбатан 175 миллион сўмдан ортиқ жарима ҳисобланган. Белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани сабабли ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига юборилган.
Узоқ вақт давомида қидирувда бўлган автомобиль МИБ ходимлари томонидан Ангрен шаҳри ҳудудида топилган. Қайд этилишича, агар мавжуд қарздорлик қопланмаса, транспорт воситаси хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!