Бугун, 25 февраль Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида чанг-тўзон кузатилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Кундуз куни Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 20-23 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам кечки пайт шамол тезлиги 12-15 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!