Покистон Сенати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Украина инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Покистон қонун чиқарувчи органи қарорига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Тинмас саъй-ҳаракати, ҳар икки томон билан ўз вақтида ва самарали ҳамкорлик қилиш туфайли Эрдўғон бир ўзи глобал фалокатнинг олдини олди”, – дея Покистон сенати спикери Содиқ Санжранининг Норвегия Нобел қўмитасига айтган сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
Туркия парламенти спикери Мустафо Центоп ўтган ҳафта Эрдўғонни тинчлик бўйича Нобел мукофотига кўрсатиш ташаббуси билан чиққанини айтди. Унинг таъкидлашича, Туркия раҳбари номзоди “Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси учун” кўрсатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!