$
12002.10 UZS
14.21
₽
146.02 UZS
0.61
€
13166.30 UZS
51.55
31° Кечаси 18°

Порахўр ходимлар давлат хизматига қайта қабул қилинмайди

11:18 / 28.05.2022

Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида кўпдан буён муҳокама қилинаётган муҳим қонунлардан бири “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатлар тартибга солинган.

Шунингдек, ушбу ҳужжат давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳоловчи мезонлар, уларнинг малакасини оширишга бўлган талабларни белгилашда тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи қонун ҳисобланади.

Муҳокама қилинган Қонун нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.

Бундан ташқари, давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий ваколатлари белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли давлат органларининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда, яъни давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, Қонунда халққа хизмат қилиш давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларидан бири этиб белгиланмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида давлат хизмати соҳасини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Давлат хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширишга хизмат қилади.

Давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.


Бу ҳам қизиқ

Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
16:14 / 26.11.2026
“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йў…
11:50 / 27.11.2026
Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан …
16:32 / 27.11.2026
Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланганл…
09:09 / 27.11.2026
Футбол. Бугун Ўзбекистон Италия билан ўйнайди

Футбол. Бугун Ўзбекистон Италия билан ўйнайди

Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқич…
16:08 / 26.11.2026
Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари парти…
14:55 / 25.11.2026
Туркияда фалаж бўлиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Туркияда фалаж бўлиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Туркияда меҳнат фаолияти давомида бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланган ўзбекистонлик аёл мамл…
09:36 / 26.11.2026
O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda fuqaro aviatsiyasi sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlaydigan yangi oliy ta’lim muassasasi — Xalqaro fuqaro …
14:30 / 27.11.2026
Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

“Mamlakatimiz mustaqilligining 250 yilligi munosabati bilan menga tuhfa etilgan go‘zal o‘zbek ayvonlari uchun O‘zbekistonnin…
09:09 / 25.11.2026
Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий …
16:56 / 27.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!