Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланганликда гумон қилинаётган олтита уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида вилоят ИИБ ва Навбаҳор тумани ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳудуддаги тоғ тизмаларида назорат рейдлари ўтказилган.
Тадбирлар давомида 1995, 2002 ва 2005 йилларда туғилган бир неча шахс қўлга олинган. Улар тумандаги Жизлон тоғ тизмасида яширин равишда маъдан қазиб олиш ва унга ишлов беришда гумонланмоқда.
Шунингдек, тезкор-профилактик тадбирлар давомида тоғли ҳудудларда шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланганликда гумон қилинаётган яна бешта гуруҳ аниқланган.
Натижада қўлбола ускуналар ёрдамида олтин таркибли тоғ жинсларини қазиб олишда гумонланган жами 23 нафар шахс ушланган. Уларга тегишли электр қурилмалари эса далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-моддаси (атроф табиий муҳитни ифлослантириш) тегишли қисмлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!