Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти йўловчиларининг 46 фоизи метрополитендан фойдаланмоқда. Метро хизматига бўлган талаб ортиб, кунлик йўловчилар сони 25 фоизга кўпайган.
Йил якунига қадар метрополитенда кунига 1,3 миллион нафар йўловчи ташилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, йўловчилар оқимининг ортиши айрим бекатларда тирбандлик ва поездларга чиқишда навбатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу муаммони бартараф этиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида метрополитеннинг ҳаракат таркибини янгилаш ишлари давом эттирилади. Режага кўра, кейинги икки йил давомида 28 та беш вагонли поезд олиб келинади.
Бундан ташқари, ҳозирда фойдаланилаётган 40 та тўрт вагонли поезд беш вагонли тизимга ўтказилади.
Бу ҳақда президентнинг инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида маълум қилинди. Учрашувда давлат раҳбари тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳам тинглади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!