$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Президент “Ўзстандарт” агентлигига халқаро сертификатларни жорий қилиш вазифасини қўйди

17:12 / 11.03.2022

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда янги бозорларга кириш учун маҳаллий саноатга халқаро стандартларни кенг жорий қилиш зарурлиги қайд этилган.

Мисол учун, 2019-2021 йилларда 2 мингта экспортчи халқаро сертификатлар олгани ҳисобига уларнинг экспорти 1,5 баробарга (590 миллион доллардан 920 миллион долларга) ошди.

Шу боис, “Ўзстандарт” агентлигига 2022 йилда:

- тўқимачилик саноатида 150 та;
- электротехникада 50 та;
- озиқ-овқат саноатида 200 та корхонада халқаро сертификатларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Таъкидланишича, бунинг учун 1 майга қадар ҳар бир вилоятдаги Лойиҳа офислари ҳузурида камида иккитадан Халқаро стандартларни ўргатиш марказларини ташкил этиш топширилган.

Бунда, ҳудудларнинг ихтисослашувига қараб, уларга хорижий мутахассисларни олиб келиш ва маҳаллий корхоналарга халқаро стандартларни ўргатиш бошланади.

Шунингдек, жорий йил 1 июнга қадар тўқимачилик саноатида 2 та, электротехникада 1 та, озиқ-овқат саноатида 3 та лаборатория ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Қайд этилишича, йиғилишда қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда 28 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 600 миллион долларлик экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга 2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

1 июлга қадар 150 миллион доллар, йил якунига қадар яна 300 миллион доллар маблағларни жалб этиб, соҳадаги инвестиция лойиҳаларини муддатида молиялаштиришни ташкил этиш зарурлиги айтиб ўтилган. 


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди.
12:51 / 03.11.2026
Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 русумли автомобиль йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юб…
09:50 / 04.11.2026
Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!