Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь ойидан бошлаб Милан шаҳридаги шифохоналарда фаолиятини бошлайди.
Давлат раҳбари бугунги кунда дунёда, айниқса, Европа мамлакатларида ҳамшираларга талаб юқори эканини таъкидлади. У ёшларни вақтни бой бермасдан, хорижий тиллар ва касб-ҳунарларни пухта ўрганишга чақирди.
“Бир кун ҳам вақтларинг бекорга ўтмасин. Шиддат билан ўтаётган замонда фақат бир нарса қутқаради — меҳнатимиз билан ҳурмат қилишга мажбур қилиш”, — деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳамшираларга хорижда ишлаш ва малака ошириш билан бирга, Ўзбекистоннинг маданияти, урф-одатлари ва тарихини ҳам танитиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!