$
11818.07 UZS
-35.48
141.69 UZS
-0.17
13788.14 UZS
-81.7
31° Кечаси 18°

Президент сунъий интеллектни қўллаш орқали даромадни 20-30 фоизга ошириш ҳамда яширин иқтисодиёт омилини камайтириш мумкинлиги қайд этди

19:32 / 13.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 август куни тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тўқимачилик мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган йирик тармоқдир. Бу йўналишда 500 мингдан ортиқ одам иш билан банд. Сўнгги беш йилда 3,5 миллиард долларлик 396 та корхона ишга тушди. Ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард долларга етди.

Лекин дунё бозоридаги ўзгарувчан вазият, талаб ва нарх пасайиши соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Сўнгги уч йилда жаҳонда пахта нархи тоннасига ўртача 3 минг доллардан 1,5 минг долларга тушди. Бунга мослашиш учун 2022-2023 йиллар учун пахта хомашёсига берилган имтиёзли кредит 3 марта узайтирилди, ўтган йили ҳар бир тоннага 1 миллион сўмдан субсидия берилди.

Кўплаб тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан қарздорлиги бор. Атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга. Оқибатда уларнинг ташқи бозорда рақобат қилиши қийин кечмоқда.

Ўзбекистонга нисбатан “пахта бойкоти” бекор қилинганига анча бўлди. Шунингдек, мамлакатимиз Европага божсиз экспорт қилиш имконини берувчи “ГСП+” имтиёзлар тизимига қўшилган. Лекин брендлар билан ҳамкорлик ва экспорт миқёси бунга яраша эмас.

Соҳадаги шу каби муаммоларни ўрганиш учун, Президент топшириғига кўра, 200 дан ортиқ тадбиркорлар билан мулоқот қилинди. Йиғилишда уларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, янги имконият ва вазифалар белгиланди.

Аввало, молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Бу йил кластерларнинг 2022-2023 йиллар ҳосили учун кредитдан қарздорлиги гаровга қўйиш шарти билан беш йилгача узайтирилган эди. Энди, 1 августдан гарови тайин кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди. Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.

Шунингдек, кластерларга 2022-2023 йиллар ҳосили учун берилган кредит бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилади. Тижорат кредитидан мажбурияти бўлган 144 та корхонани молиявий соғломлаштиришга кўмаклашилади.

Бу йилги пахта ҳосилини ўз вақтида териб олиш учун фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилади. Корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.

Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади. Бунда ижтимоий реестр бўйича талаб бекор қилинади, умумий фаолиятда тўқимачилик улушига талаб эса 90 фоиздан 70 фоизга туширилади.

Ўз ходимларининг болалари учун боғча ташкил қилган корхоналарга, худди хусусийлардаги каби, ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади.

Ип-калаванинг таннархига электр энергияси қиймати ҳам таъсир қиляпти. Шу боис энди корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади.

Бундай имкониятлар фаолиятни ривожлантириш учун таянч бўлади. Ўзида толани қайта ишлаш қуввати йўқ кластерлар ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши зарур. Акс ҳолда, кейинги йилдан уларнинг кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди.

Ҳукуматга бундай кластерлар учун жозибадор молиявий чоралар жорий қилиш топширилди.

Йиғилишда ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш масалалари ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Юртимизда тайёрланаётган ип-калава ва матонинг нархи рақобатчиларга нисбатан ўртача 10-15 фоиз юқори. Чунки маҳсулотларимиз таркибининг 90 фоизи пахта. Дунёда эса сунъий тола ва аралаш мато кўп ишлатилади.

Шу боис корхоналаримизни арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилиши белгиланди.

Энди бир нечта бўёқ корхоналари бирлашиб, сув тозалаш иншоотини қурмоқчи бўлса, харажатининг бир қисми Савдони ривожлантириш компаниясидан қоплаб берилади.

Экспортчи корхоналарга туманларда филиал очиш учун Савдони ривожлантириш компаниясидан беш йил муддатга 10 миллиард сўмгача Марказий банк асосий ставкасида кредит ажратилади. Хорижлик дизайнер, технолог, конструктор ва маркетологларнинг ойлик маоши қоплаб берилади. Фақат шарти – 200 та иш ўрни очиш ва одамларга муносиб иш ҳақи тўлаш керак.

Дунё бозорларига чиқишда энг муҳим масала – сифат ва стандарт. Шу боис Техник тартибга солиш агентлигига тўқимачилик корхоналарининг халқаро сертификат олишига кўмаклашиб, уларни 300 тага етказиш вазифаси қўйилди.

Европа ва АҚШ бозорига тайёр кийим-кечак экспортини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, Америкада йилига қарийб 100 миллиард долларлик тўқимачилик бозори бор. Талабга мослашиш орқали унда ўрин эгаллаш мумкин. Шу мақсадда Ню-Ёрк ва Цент-Луис шаҳарларида савдо уйлари очиш бўйича кўрсатма берилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва элчиларга йирик брендлар билан ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, уларни Тошкентда бўладиган йирик кўргазмага таклиф қилиш топширилди.

Корхоналар фаолиятида сунъий интеллектни қўллаш орқали даромадни 20-30 фоизга ошириш ҳамда яширин иқтисодиёт омилини камайтириш мумкинлиги қайд этилди. Бу борада тўқимачилик корхоналарида “ЭРП” тизимини жорий қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Жаҳонда савдо қоидалари тез ўзгараётган шароитда соҳа бошқарувида алоҳида ёндашувга зарурат туғилаётгани айтилди.

Шу боис Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинадиган бўлди. У тўқимачилик, чарм ва ипаксаноат тармоқларига масъул бўлади.

Агентлик учун алоҳида жамғарма тузилиб, давлат кўмаги ва корхоналарга арзон айланма маблағ у орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади. Ташкилот ҳузурида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ҳам тузилади.

Янги агентликка мазкур кенгаш билан бирга таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича натижадорликни ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш вазифаси қўйилди. Халқаро маслаҳатчиларни жалб этиб, тўқимачиликни 2030 йилгача ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, чарм, ипак ва гиламчилик саноатини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бош вазирга белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Йиғилишда соҳадаги намунали тажрибалар кўриб чиқилди, тармоқ раҳбарлари ва тадбиркорларнинг фикрлари эшитилди.



														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

25 август куни Ўзбекистон ҳудудларида асосан бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
17:28 / 24.08.2026

														
														Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026

														
														“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амал…
10:20 / 24.08.2026

														
														Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобил — Лабо, Лаcетти ва Траcкер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир б…
10:00 / 24.08.2026

														
														ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок АҚШ ҳукуматига болаларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш талабларини бузгани ҳақидаги ишни якунлаш учун 400 милли…
09:54 / 24.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари "Охун Гузар" шоурумига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари "Охун Гузар" шоурумига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари пойтахтимиздаги “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар.
09:19 / 24.08.2026

														
														Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026

														
														Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026

														
														«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026
Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сес…
10:29 / 23.08.2026
Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 23-август куни Қурултой депутатлари сайловида уйидан туриб овоз берди.…
09:46 / 24.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

25 август куни Ўзбекистон ҳудудларида асосан бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
17:28 / 24.08.2026
FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Аргентина терма жамоасининг уч нафар футболчисига нисбатан …
11:36 / 22.08.2026
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026
Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026
Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026
Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!