Бугун, 27 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди.
Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, 24 июнь куни Россияда содир бўлган воқеалар муносабати билан Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Россия раҳбарияти томонидан конституциявий тузум, фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли Россия-Саудия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Путин Қурбон ҳайити билан Икки муқаддас масжид қўриқчиси қирол Салмон ва бутун Саудия халқини табриклашни сўради. Алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!