$
12097.33 UZS
-31.13
160.53 UZS
1.49
14233.72 UZS
-70.59
31° Кечаси 18°

Қирқ йил кунига қирқ варақдан асар ёзган олим

10:29 / 17.03.2024

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг тафсир китоблари ичида энг мўтабарларидан саналувчи “Тафсири Табарий” асари ва “Мусулмон тарихчилигининг отаси” унвонига сазовор этган “Тарихи Табарий” номи билан машҳур асарлари орқали танимаган илм толиблари кам топилади.

839 йилда ҳозирги Эроннинг тарихий вилояти Табаристонда таваллуд топган Абу Жаъфар раҳимаҳуллоҳ ўзининг ёшлиги ҳақида сўзлаб: “Етти ёшимда Қуръони Каримни ёд олдим. Саккиз ёшга тўлганимда, таровиҳ намозларида инсонларга намоз ўқиб берар эдим. Тўққиз ёшга тўлганимда эса, ҳадис ёза бошладим”, деган эканлар.

Бўлажак олим 12 ёшида илм йўлида сафар қилган. Кўплаб илм марказларида бўлиб, таниқли уламолардан дарс олган.
Бир неча йиллик илмий сафарлардан сўнг 870 йили Мисрдан Бағдодга келган олим кейинги 50 йиллик ҳаёти давомида ўта баракали ва сермазмун илмий фаолият олиб борган. Ўзини бутунлай таълим ва илмга бағишлагани сабабидан замондошлари ва кейинги авлодларнинг юксак эътирофи ва таҳсинига сазовор бўлган.

Имом Абу Бакр Хатиб ўзининг “Тарихи Бағдод” китобида шундай ёзади: “Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий... шундай олим эдики, сўзлари ҳукм ўрнида қабул қилинарди, унинг раъйига мурожаат қилишарди. У ўз асрида ҳеч ким муваффақ бўлмаган даражада илм олди ва уларни ёзди. У Қуръони каримни тўла ёд олган, қироат турларининг барчасини чуқур ўзлаштирган, уларнинг маъноларини теран ўрганган олим эди. У ҳадис илмида ҳам беназир бўлиб, саҳобалар, тобеинларнинг ҳаётлари, ҳақида ҳам ҳаммадан яхшироқ билар эди”.

Имом Табарий юксак эътирофларга сабаб бўлган “Тафсир”ини етти йил давомида шогирдларига айтиб туриб ёздирган. Хатиб Бағдодий шундай дейди: “Али ибн Убайдуллоҳ Симсимийдан эшитдимки, ибн Жарир Табарий қирқ йил давомида ҳар куни қирқ варақдан асар ёзган”.

Табарий тарих, фиқҳ ва тафсир ва қироат илмларидан ташқари араб шеърияти, наҳв, математика ва тиббиёт илмларини ҳам яхши ўзлаштирган. У зот вақтини жуда ҳам тартибли равишда илм олиш ва таълим беришга тақсимлаб, шунга қатъий амал қилган.

Хатиб Бағдодий ривоят қилади: “Абу Жаъфар Табарий бир куни ўз шогирдларига айтди: “Тафсир ўқишни ҳохлайсизларми, ёзиб берайми?”- деди. Улар: “Қанча варақ бўлади?” – деб сўрашди. У киши: “Ўттиз минг саҳифа бўлса керак…” - деб, жавоб берди. Шунда шогирдлари: “Китобни охирига етмасдан умримиз тугаб қолади-ку!” - деб, жавоб бердилар. Сўнг Абу Жаъфар Табарий китобни уч минг саҳифага қисқартириб, таълиф қилди.

Сўнгра шогирдларидан: “Одам алайҳиссаломдан бизнинг вақтимизгача бўлган олам тарихини ёзиб берайми”- деб, сўради. Улар: “Неча саҳифа бўлади?”- деб, сўрашди. Абу Жаъфар тафсир китобининг ададича миқдорни айтган эди, шогирдлари ҳам худди ўшандай жавоб қайтаришди. Шунда Абу Жаъфар: “Инна лиллаҳи! Одамларда ҳиммат камайиб кетибди.” – деб, тафсирни қисқартирган миқдорда қисқартириб ёзди”.

Муфассир, фақиҳ, муҳаддис ва тарихчи олим ибн Жарир Табарий 86 ёшида Бағдодда вафот этган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимга илм талаб қилиб турган ҳолида ажали келса, у билан пайғамбарларнинг ўртасида фақат пайғамбарлик бўлади, холос”, (Имом Термизий ривояти) деган муборак сўзлари ҳаётининг сўнгигача ўзини илмга бағишлаган олимлар ҳақида айтилган бўлса керак.

Манба: Islom.uz


Илм-фан


														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

														
														Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди

Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди

2025 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ‑279‑сон қарорига биноан, Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди.
16:41 / 19.09.2025

														
														Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Бу борадаги статистика билан танишамиз
17:54 / 10.09.2025

														
														Starlink Қозоғистонда ишга тушди

Starlink Қозоғистонда ишга тушди

Tехник ишлар ва ишга туширишгача бир йилдан ортиқроқ вақт кетган
21:53 / 14.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

Янгиҳаёт туманидаги корхонада ёнғин чиқди

19-апрель куни соат 15:23 да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, Дарё бўйи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан би…
16:47 / 19.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео юзасидан расмий маълумот берилди.
17:28 / 18.04.2026
Аҳолини газ баллонлари билан таъминлаш тартиби ўзгарди

Аҳолини газ баллонлари билан таъминлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш хизмати 2026 йил 1 июндан бошлаб фақат Давлат хизматла…
10:56 / 19.04.2026
82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

18-апрел куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаромиз Истанбулдаги “Сабиха Гёкчен” хал…
10:50 / 20.04.2026
Эрон АҚШ билан янги музокаралар раундига ҳали рози бўлмади

Эрон АҚШ билан янги музокаралар раундига ҳали рози бўлмади

Эрон ҳукумати АҚШ билан навбатдаги музокаралар ўтказиш бўйича ҳозирча келишувга эришмаганини маълум қилди. Бу ҳақда хорижий …
17:57 / 18.04.2026
Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бошланaди

Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бошланaди

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳ…
09:29 / 19.04.2026
Ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Ер муносабатлари соҳасида қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти …
17:32 / 18.04.2026
21 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

21 апрель кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.…
17:27 / 20.04.2026
Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:36 / 21.04.2026
Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

18 апрелдан 18 майгача Ўзбекистонда “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.
17:24 / 19.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!