Қозоғистон Республикасининг Караганда вилоятида “Ҳарбий ҳамкорлик – 2023” номи остида МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари қўшма кучларини ўқитиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, машғулотларда қозоқ кучларидан ташқари Қирғизистон Қуролли кучлари ҳам қатнашмоқда. Таъкидланишича, зенит-ракета мажмуалари ўқув ва ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишга киришган.
"Машғулотларнинг фаол босқичи 14-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажлари “Печора 2БМ” мобил зенит-ракета мажмуасидан амалий ўқ узишни амалга оширади. У қисқа ва ўрта масофада жойлашган бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво ҳужуми қуролларини йўқ қилиш учун мўлжалланган”, — дейилади хабарда.
Машғулотларнинг фаол босқичи Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Арманистон мудофаа идоралари ҳамда уларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тузилмалари томонидан назорат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Қирғизистонга модернизация қилинган “Печора-2 БМ” мобил зенит-ракета мажмуаси олиб келинган эди. Ускуналар Беларусдан харид қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!