2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда айрим турдаги қурилиш объектларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.
Мазкур талаб тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилаётган кўп қаватли турар жой бинолари, ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектлари, шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан қурилаётган ҳамда қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларга татбиқ этилади.
Ушбу тартиб қурилиш жараёнлари устидан назоратни кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва хавфсизлик чораларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!