Ўзбекистонда Рамазон ойининг илк ҳафтасида уч мингга яқин хонадонларга 473 миллион 930 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Неъмат Мусаев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, Рамазон ойининг илк ҳафтасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан уч мингга яқин хонадонларга 473 миллион 930 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий кўмакка муҳтож 149 нафар шахсга эса 128 миллион сўмлик пул маблағлари етказилган.
Бундан ташқари, Фарғона вилоятида яшайдиган, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган 15 нафар фуқарога хайрия тадбири учун 4,6 миллион сўм, Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан ўтказилган “Китоб – камолот калити” кўргазмаси иштирокчиларини рағбатлантиришга эса 4 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳақдорларга элтиб берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!