Россия ва Украина асирлар алмашинувини ўтказди. Ушбу келишув “25 га 25” форматида амалга оширилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, озод этилган россияликлар ҳозирда Беларусда бўлиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Алмашинувда БАА воситачи сифатида иштирок этган. Бошқа тафсилотлар эса ошкор қилинмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам 25 украиналик ҳарбий асирларнинг қайтганини маълум қилган.
“Бу бизнинг ҳарбийларимиз ва фуқароларимиз. Улар орасида Мариупол ва Азовстални, шунингдек, Харков, Донбасс, Запороже ва Херсонни ҳимоя қилганлар бор. Йигитларнинг аксарияти оғир жароҳатлар ва касалликларга дучор бўлган”, – дейди Зеленский.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!