Россияда ўз ватандошларини террорчилар сафига жалб қилган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
Ушбу воқеа Хабаровск ўлкасида содир бўлган. Ўзбекистонлик эркак ўз ватандошларини халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида малака ошириш ва бевосита иштирок этиш учун жалб қилган.
Мазкур шахсга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (Террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!