Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, болалар 29 март куни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган. Уларни Россиядан Ўзбекистонга олиб келиш жараёнида Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан болаларни ватанга қайтариш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишлари амалга оширилган.
Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Шундан сўнг уларнинг 4 нафари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали ўз оилаларига, яна 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик белгиланиб, яқин қариндошларига топширилиши режалаштирилган.
Болаларга ижтимоий ёрдам ва зарур хизматлар улар келгусида яшайдиган ҳудудларда ҳам давом эттирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!