$
11789.33 UZS
4.03
136.48 UZS
0.35
13702.74 UZS
7.04
31° Кечаси 18°

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

10:00 / 08.09.2026

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Хитой гуманоид роботларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланган. АҚШнинг баҳолашларига кўра, 2025 йилда дунё бўйича гуманоид роботлар экспортининг 95 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган.

Хитой ҳарбий муассасалари сўнгги йилларда гуманоид роботлардан ҳарбий амалиётларда фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда. Шунингдек, роботлар ва уларни ўқитиш технологиялари харид қилиниб, уларнинг ҳарбий хизматчилар билан биргаликда ишлаши синовдан ўтказилмоқда.

Reuters 2025–2026 йилларга оид ҳарбий харидлар, илмий тадқиқотлар, патентлар, расмий хабарлар ҳамда ҳукумат ва мудофаа компаниялари ҳужжатларига оид 100 дан ортиқ эълонни таҳлил қилган. Ушбу маълумотлар Хитойда роботларнинг атроф-муҳитни англаш, турли объектларни бошқариш ва сунъий интеллект ёрдамида ўқитиш имкониятларига катта эътибор қаратилаётганини кўрсатади.

Ҳозирча жанговар роботлар Хитой армиясининг амалдаги бўлинмаларига кенг миқёсда етказиб берилгани ҳақида маълумот йўқ. Бироқ уларни, айниқса, шаҳарлардаги жангларда қўллаш концепциялари ишлаб чиқилмоқда.

Миллий мудофаа технологиялари университетининг 2025 йилдаги тадқиқотида штурм гуруҳлари таркиби ва ҳаракатлари моделлаштирилган. Унга кўра, ҳар бир гуруҳга олтитагача жанговар робот — жумладан, гуманоид роботлар, робот-итлар ва учувчисиз қурилмалар бириктирилиши мумкин. Улар ҳарбий хизматчилар билан биргаликда душман эгаллаган биноларни хона ва қаватма-қават тозалаш каби вазифаларни бажариши кўзда тутилган.

Карнеги-Меллон университети профессори Аарон Жонсоннинг таъкидлашича, жанговар шароит роботлар учун кутилмаган ва мураккаб вазиятларни юзага келтириши мумкин.

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети профессори Деннис Хон эса роботлардан инсон ҳарбийларини юбориш хавфли бўлган ҳудудларда фойдаланиш уларни ишлаб чиқишнинг асосий сабабларидан бири эканини қайд этди.

Шу тариқа, Хитой армиясида гуманоид роботларнинг ҳарбий мақсадларда қўлланиши ҳозирча тажриба ва тадқиқот босқичида бўлса-да, Пекин ушбу технологияни келажакдаги жанговар амалиётларнинг бир қисмига айлантириш имкониятларини фаол ўрганмоқда.


Қизиқарли


														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

														
														ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Августда Ўзбекистонга мол гўшти импорти 23 фоизга ошди

Августда Ўзбекистонга мол гўшти импорти 23 фоизга ошди

2026 йил август ойида Ўзбекистонга 85,6 млн доллар қийматидаги 21 минг тонна мол гўшти импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўми…
09:35 / 07.09.2026
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлар сони 22 фоизга ошди.…
11:57 / 07.09.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳаво очиқ бўлиши мумкин, ёғингарчилик кутилмайди.
16:54 / 07.09.2026
Шакира Қирғизистонда концерт беради

Шакира Қирғизистонда концерт беради

Колумбиялик машҳур хонанда Шакира Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида концерт беради. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти ишлар …
12:49 / 07.09.2026
Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026
Ўзбекистондан кўчиб кетувчилар сони камайди

Ўзбекистондан кўчиб кетувчилар сони камайди

2026 йилнинг январь–июнь ойларида 5 422 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга кўчиб кетган. Бу…
12:43 / 07.09.2026
Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаларида 18 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийларининг Ливан шимолига уюштирган ҳаво ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хоч жамияти маълум…
15:10 / 06.09.2026
Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026
Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар ўсиши инфляция даражасидан юқори кўрсаткични қайд этди. Бироқ экспертлар бу рақамлар ортида статистик…
15:18 / 06.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!