Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, “Орано” компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда энергетика, таълим, сув таъминоти, транспорт ҳамда шаҳар инфратузилмаси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. “Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир”, — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!