Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Европанинг энг нуфузли саҳналаридан бири — Версал саройининг Қироллик операсида Жорж Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операсини муваффақиятли ижро этганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Дубай, Вена ва Санкт-Петербургдан сўнг мазкур опера энди Париж томошабинларини ҳам ром этди.
“Иқтидорли мусиқачиларимизнинг жонли ижросидан баҳраманд бўлар эканман, маданий дипломатия турли халқларни бирлаштиришга қодир эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!