Самарқанд вилоятининг Иштихон туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган суннат амалиётидан кейин икки нафар бола вафот этгани қайд этилди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2021 йилда туғилган бола 22 март куни ўтказилган амалиётдан сўнг 27 март куни вафот этган. Шунингдек, 2024 йилда туғилган яна бир бола 3 апрел куни суннат қилингач, 8 апрел куни жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми — касб юзасидан вазифаларни лозим даражада бажармаслик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!