$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

“Samsung” чангга чидамли букланувчан смартфонни тақдим этади

01:07 / 15.03.2023

Жанубий Кореянинг “Samsung” компанияси “Galaxy Z Fold 5” ва “Galaxy Z Flip 5” учун янги авлод илгакларини яратиш устида ишламоқда. У смартфонларни чангдан бутунлай ҳимоя қилади. Бу ҳақда ишончли инсайдерлар Twitter’да хабар беришган.

Қайд этилишича, янги илгак телефоннинг икки ярмини маҳкамроқ ёпишга имкон беради. Шу сабабдан чанг ва бошқа майда заррачалардан сақлайди. Бундан ташқари, у экрандаги бурманинг кўринишини камайтиради ва ёпилганда смартфонни аввалгиларидан ингичка қилиб қўяди.

Аввалроқ, инсайдерлар томонидан “Galaxy Z Fold 5” ўзидан олдинги “Galaxy Z Fold 4” смартфонидан 10 грамм енгилроқ бўлиши хабар қилинган эди. Шундай қилиб, янги қурилманинг оғирлиги тахминан 250 грамм бўлиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча бу фақат миш-мишлар холос. Аммо агар Корея корпорацияси ҳақиқатан ҳам ўз смартфонларига ушбу янги технологияни жорий қилса, бу узоқ вақтдан бери фойдаланувчиларни янги технологиялар билан хурсанд қилмаётган чиғаноқсимон қурилмалар бозори учун туртки бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, “Galaxy Z Flip 5” ва “Galaxy Z Fold 5” 2023 йилнинг август ёки сентябрь ойида премьера қилинади. Шунингдек, “Galaxy Watch 6” серияси ҳам ушбу моделлар билан бирга сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, компания 2025 йилга бориб ўз маҳсулотларини қадоқлашда пластик материаллардан фойдаланишдан воз кечмоқчи.

Эслатиб ўтиш мумкин, “Samsung” сўзи корейс тилида “уч юлдуз” деган маънони англатади. Эҳтимол, бу исм компания асосчиси Ли Бён Чулнинг уч нафар ўғли билан боғлиқ бўлиши мумкин, уларнинг энг кичиги Ли Гонг Хи компанияни 1987 йилда барча Шарқий мерос анъаналарини бузган ҳолда эгаллаб олган, унга кўра тўнғич ўғли оила мулкининг катта қисмини мерос қилиб олиши керак бўлган. “Samsung”нинг даромади 2019 йилда 305 миллиард доллар, 2020 йилда 107 миллиард доллар ва 2021 йилда 236 миллиард долларни ташкил қилган. Компаниянинг 2022 йилги молиявий ҳисобот натижалари ҳали эълон қилинмаган.


Қизиқарли


														
														Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли…
09:47 / 18.11.2026

														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!