$
11794.88 UZS
-25.52
138.67 UZS
-0.38
13685.60 UZS
1.12
31° Кечаси 18°

Сардор Умурзоқов Қирғизистон бош вазири билан учрашди

17:38 / 09.03.2023

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
 
Учрашувда расмийлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “синхрон соатлар”ни муҳокама қилдилар.
 
“Ишончим комилки, давлатларимиз раҳбарлари томонидан билдирилган ташаббус ва келишувларнинг амалиётга татбиқ этилиши чегарадош ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига мультипликатив самара беради, қўшимча инвестицияларни жалб қилади, транспортдан фойдаланиш имкониятини мустаҳкамлайди, янги иш ўринлари яратади ва пировардида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади”, – деди Ақилбек Жапаров.
Қирғизистон бош вазирининг сўзларига кўра, яқин келажакда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард доллардан ошиши мумкин.
 
“Бу мақсадга, жумладан, цемент, кўмир, рангли металлар, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар, маиший ва савдо ускуналари, фармацевтика маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали эришиш мумкин”, – деди у.
Сардор Умурзоқов, ўз навбатида, келишувларни амалга ошириш учун бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026
Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

Иордания, БАА, Индонезия, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқиб,…
17:18 / 17.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!