$
12320.34 UZS
17.18
159.36 UZS
-0.4
14614.39 UZS
106.5
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

15:21 / 24.08.2022

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Давлат раҳбари 24 август куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. У ерда Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис бобомизнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Мақбара, улкан масжид, миноралар, айвонлар барпо этилмоқда.
Президент ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этиш таклифини билдирди.

Яқинда Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом сивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимизга яна бир маънавий хазина бўлади, - деди давлат раҳбари.

Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўрмон фонди ерлари ижара учун онлайн-аукционга чиқарилади

Ўрмон фонди ерлари ижара учун онлайн-аукционга чиқарилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
11:02 / 09.02.2026
Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси вафот этди

Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларидан бирида 10-синфда таҳсил олган ўқувчи қиз вафот этди.
13:03 / 10.02.2026
Тошкентдаги қурилиш бозорининг фаолияти ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб тўхтатилди

Тошкентдаги қурилиш бозорининг фаолияти ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб тўхтатилди

Тошкент шаҳрида жойлашган қурилиш бозорининг (Строй город) 2-блокида фаолият вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
08:50 / 10.02.2026
Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи янги Жиноят кодекси қабул қилинди

Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи янги Жиноят кодекси қабул қилинди

Унга кўра, эр хотинини куч билан калтаклаб, суяк синишлари, жароҳатлар ёки кўкаришлар етказган тақдирда ҳам, аёл бу ҳолатни …
12:29 / 10.02.2026
Бухорода қудасига мушт уриб, кўр қилиб қўйган шахс қамалди

Бухорода қудасига мушт уриб, кўр қилиб қўйган шахс қамалди

Жорий йилнинг январь ойида жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судида оғир жиноят иши кўриб чиқилди. Унда оилавий муносабатла…
16:20 / 08.02.2026
“Толибон” хорижий инвесторлар учун Афғонистонда яшаш рухсатномасини бериши мумкин

“Толибон” хорижий инвесторлар учун Афғонистонда яшаш рухсатномасини бериши мумкин

Маълумотларга кўра, хорижий инвесторларга инвеститсиялар эвазига бир йилдан ўн йилгача амал қиладиган яшаш рухсатномаларини …
16:32 / 08.02.2026
Рамзан Қодиров ўғлининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Рамзан Қодиров ўғлининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Шунингдек, Қодиров Чеченистонда кибержиноятларга, жумладан сохта ахборотлар тарқатилишига қарши кураш чораларини кучайтиришн…
14:41 / 10.02.2026
Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган …
08:27 / 09.02.2026
Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда чиқинди ёқиш заводлари қурилади

Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда чиқинди ёқиш заводлари қурилади

Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида чиқинди ёқиш заводлари қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақ…
12:29 / 09.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!