$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

ШҲТ саммити кунларида Самарқанд шаҳри аҳолисига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади – ССВ

09:44 / 13.09.2022

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон мезбонлигида навбатдаги саммити бўлиб ўтади.

Шунингдек, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида маълум қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунларда шаҳар ҳудудида тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича бир нечта янгиликларни маълум қилди.

Қайд этилишича, саммит кунлари давомида Самарқанд шаҳрида тиббий ёрдам 3 йўналишда ташкил этилади:

тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
амбулатор ёрдам кўрсатиш;
шифохонада шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

Шаҳар аҳолисига 50 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси ва шунча тиббий бригада жалб этилган бўлиб, улар чақириқлар бўйича одатдагидек фаолият олиб боради.

Амбулатор ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли барча оилавий поликлиникаларда одатдагидек соат 8:00 дан 20:00 гача иш фоаолияти олиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида оила шифокорлари ва 2 нафар ҳамширадан иборат тиббий пунктлар ташкил қилинган. Улар биринчи ёрдам учун зарур дори-дармон воситалари билан таъминланган бўлиб, бу орқали енгил даражадаги беморларга маҳалланинг ўзида амбулатор ёрдам кўрсатиш таъминланади.

Шошилинч ҳолатларда “103” хизматига мурожаат қилинади!

Алоҳида таъкидлаш жоизки, консерватив даволанишга муҳтож беморларга туман шифохоналарида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун вилоят шифохоналарида фаолият кўрсатувчи малакали мутахассислар жалб этилади.

Бундан ташқари, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда мобиль тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан вилоят шифохоналаридан малакали мутахассислар туман ва шаҳар бирлашмаларига юборилиб, шу жойнинг ўзида шошилинч операциялар ўтказиш имкониятлари яратилади.

Бу борадаги барча ҳаракатлар вазирлик томонидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган марказий штаб орқали бошқариб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Матбуот хизмати.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!