Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар фош этилди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда турли хорижий йўналишлардан учиб келган йўловчиларнинг юклари ва ёнидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган заргарлик буюмлари аниқланган.
Текширувлар давомида умумий оғирлиги қарийб 691 грамм бўлган, сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари топилган. Уларнинг дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион 600 минг сўмга баҳоланган.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!