$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

Соловёв Россия Марказий Осиёда ҳам Украинадаги каби “махсус ҳарбий операция” ўтказиши кераклигини айтди

08:34 / 12.01.2026

Россия нафақат Украинада, балки бошқа собиқ совет мамлакатларида ҳам «махсус ҳарбий операция» ўтказиши мумкин. Бу ҳақда россиялик телебошловчи ва тарғиботчи Владимир Соловёв ўзининг муаллифлик кўрсатувида Москванинг ташқи сиёсий манфаатлари ҳақида гапира туриб сўз очди.

У халқаро ҳуқуқ нормаларини инкор этган ҳолда қўшни давлатларга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш ғоясини илгари сурди. Унинг аҳмоқона фикрича, Россия ўзининг таъсир доираси деб биладиган ҳудудларда, хусусан Марказий Осиё минтақасида “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

“Арманистондан айрилиш — бу биз учун стратегик инқироздир. “Бизнинг Осиё”, яъни улар Марказий Осиё деб атайдиган минтақадаги муаммолар эса Россия учун ҳалокатли хавф туғдириши мумкин. Биз ниҳоят мақсад ва вазифаларимизни кескин ва аниқ белгилаб олишимиз шарт. Шуни очиқ айтиш керакки: ўйинлар тугади. Халқаро ҳуқуқ ва сохта тартиб-қоидаларга қарашнинг ҳожати йўқ. Агар миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилиш учун Украинада махсус ҳарбий операция бошлашга мажбур бўлган бўлсак, нима учун айнан шу мантиқ билан таъсир доирамизнинг бошқа стратегик нуқталарида ҳам худди шундай ҳаракатларни амалга ошира олмаймиз?” — деди у.

Соловёв ўзининг агрессив риторикаси ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиши билан танилган бўлиб, унинг чиқишлари бир неча бор халқаро миқёсда қораланган. Унинг бу галги баёноти ҳам Россиянинг қўшни давлатлар билан муносабатларида куч ишлатиш сиёсати устувор бўлиб қолаётганидан далолат беради.

Маълумот учун, Соловёв Россия пропагандистларидан бири. У доим кескин ва провокацион услубда гапиради. Унинг чиқишлари кўп марта Арманистонда тақиқланган, Европа ва Украинада қораланган.

 


Жаҳон


														
														Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026

10:58 / 18.11.2026

														
														Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Эрон ҳукумати билан алоқалари бўлган покистонлик Осиф Мерчант АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга…
10:51 / 18.11.2026

														
														Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

Муҳокамалар давомида партиянинг вилоят кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
17:14 / 24.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республ…
16:08 / 24.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!