$
12010.45 UZS
-13.16
₽
145.64 UZS
0.1
€
13200.69 UZS
-36.1
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

12:52 / 01.11.2022

Сурхондарё вилоятида кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича иккита ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти Бойсун туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Ушбу тадбир давомида, “У.” кичик корхонаси раҳбари Н.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан тикувчиликни ривожлантириш учун тикув машинаси, асбоб ускуна ва хом ашёлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини “Б.Т.” кичик корхонасига ўтказиш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб, жами 428,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.И. ва “М.Ў.” фермер хўжалиги раҳбари Ў.М. 6 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз таъминотчи корхоналар ҳисоб рақамига 174 млн сўм кредит маблағини ўтказишиб, фуқароларга чорва молларни олиб бермасдан, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Эртага республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
17:56 / 17.11.2026
Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, ундан 8 миллион сўм …
09:59 / 16.11.2026
Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга туман тасарруфидаги бинодан жой ажратиб бериш ва шартнома расмийлаш…
09:30 / 17.11.2026
ХВЖ 2026-йил учун давлат қарзи прогнозларини эълон қилди: Ўзбекистоннинг кўрсаткичи қанча?

ХВЖ 2026-йил учун давлат қарзи прогнозларини эълон қилди: Ўзбекистоннинг кўрсаткичи қанча?

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2026-йилда дунё мамлакатларининг давлат қарзи бўйича прогнозларини эълон қилди. Ташкилотнинг…
13:47 / 16.11.2026
Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 42-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани…
13:44 / 16.11.2026
Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ …
10:38 / 17.11.2026
Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан сохта ҳаволалар тарқатган кибержиноятчилар ушланди

Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан сохта ҳаволалар тарқатган кибержиноятчилар ушланди

Тошкент шаҳрида зарарли АПК файллари ва фишинг ҳаволалари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда банк карталарига ои…
10:11 / 16.11.2026
Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Хорватияда ишлаш учун виза олишга мурожаат қилган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат шартномалари сохта экани …
15:16 / 18.11.2026
Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқанд шаҳрида тўрт кунлик ўғлини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд…
10:54 / 18.11.2026
Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 36 гектар давлат захирасидаги ер майдонини 18,5 минг АҚШ долларига бошқа шахс номига …
14:05 / 16.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!